ЛОКСИДОЛ

ТАРКИБИ:
Мелоксикам     15 мг 1 ампулада
  15 мг 1 таблеткада
  15 мг 1 суппозиторийда
 
ҚЎЛЛАНИШИ:
Локсидол (мелоксикам) ревматоид артритда, остеоартритда, анкилозловчи спондилитда даволашнинг бошланғич даврида ва оғриқ синдромини қисқа муддатли симптоматик дволаш учун кўрсатилган.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Локсидол катталарга буюрилади.
Ичга кабул килиш учун.
Ревматоид артритда препарат суткада 15 мг буюрилади. Терапевтик самаранинг якколиги етарли булганида дозани суткада 7,5 мг гача камайтириш учун.
Остеоартритда тавсия килинадиган доза суткада  7,5 мг ни ташкил килади. Зарурати булганида дозани суткада 15 мг дозада буюрилади.
Анкилозловчи спондилоартритда Локсидол препарат суткада 15 мг дозада буюрилади.
Препаратни мушак ичига юбориш фақат биничи 2-3 кун давомида кўрсатилган. Кейинчалик даволаш перорал шакилларининг (таблеткалар) қўллаш билан давом эттирилади. Максимал тавсия этилган доза суткада 1 марта 15 мг ни ташкил қилади. Ножўя самараларининг ривожланишини юқори хавфи бўлган беморларда даволаш 7,5 мг дозадан бошланади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Локсидол ампулалар №3 1,5 млдан.
Локсидол таблеткалар №10.
Локсидол ректал суппозиторийлар №6.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Локсидол энолий кислотасининг ҳосиласи ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар гуруҳига киради, яққол яллиғланишга қарши, анльгетик ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Яққол яллиғланишга қарши таъсири яллиғланишнинг барча стандарт моделларида аниқланган. Таъсир механизми ЦОГ-2 ни селектив ингибирлаши оқибатида яллиғланишнинг медиаторлари- простагландларининг биосинтезини ингибирлаш қобилияти билан боғлиқ. Мелоксикам мушак ичига юборилганида амалда тўлиқ сўрилади. Мушак ичига 15 мг мелоксикам юборилганидан кейин 40 минут ўтгач, плазмадаги Сmax 1,62 мг/л. Мелоксикам плазма оқсиллари, айниқса альбумин (90-100%) билан жуда яхши боғланади. Синовиал суюқлигига ўтади, синовал суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясини тахминан 50% ни ташкил қилади. Мелоксикам жигарда 4 фармакологик нофаол хосилаларини ҳосил бўлиши билан деярли тўлиқ етаболланади. Локсидол тенг даражада ахлат ва сийдик билан, асосан метаболитлари кўринишида чиқарилди. T1\2 20 соатни ташкил қилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР: 
Мелоксикам ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги; оғир жигар етишмовчилиги; оғир буйрк етишмовчилиги; 15 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик ва лактация даври; меъда-ичак қон кетишлари, яқиндаги цереброваскуляр қон кетишлари ёки бошқа қон кетишлар; антикоагулянтлар билан ўтказилаётган даволаш. Локсидол ректал суппозиторийлар: касаллик тарихида проктит ёки ректал қон кетишларнинг мавжудлиги.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Овқат ҳазм қилинишини бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, констипация, метеоризм, диарея.
 
БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Бир вақтда 1 та дан ортиқ НЯҚП қўллаш таъсирининг синергизми оқибатида МИЙ яралар ҳосил бўлиши ва меъда-ичак қон кетишларининг хавфини оширади. Антикоагулянтлар, антиагригантлар, тизимли қўллаш учун гепарин, тромболитик воситалар: қон кетиш хавфини оширади. Бу препаратни бир вақтда қўллашдан сақланиш мумкин бўлмаган ҳолда, антикоагулянтларнинг самарасини синчиклаб кузатиш керак.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Локсидолни қўллаш, бошқа НЯҚВ лар каби анамнезида меъда-ичак касалликлари бўлган пациентларни, шунингдек антикоагулянтларни қабул қилаётган беморларни қатий кузатишни талаб қилади. Локсидолни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида фақат агарда кутилаётган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш керак. III уч ойлигида ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.