ФЕРСИНОЛ

ТАРКИБИ:
Темир (III) гидроксиди полимальтоз комплекси 100 мг.
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Оғир постгеморрагик анемия;
- Катталар ва болалардаги перорал темир сақловчи препаратларнинг самарасизлиги ёки қабул қилиш мумкин бўлмаганлигидаги турли генезли темир танқислиги анемияси.
Ферсинол фақат ўзига хос лаборатория текширишлари билан тасдиқланган темир танқислиги ҳолатларида юборилади.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Катталар учун суткалик доза – 1 ампула (100 мг).
Болалар учун вазни ва ёшига қараб кичикроқ дозалар тавсия қилинади.
Парентерал юборишда темир билан даволаш давридаги гемоглобиннинг даражасини эътиборга олиб шифокор томонидан белгиланади.
 
Вазни 5 кг гача болалар 0,5 мл (¼ ампула, 25 мг элементар темир)
Вазни 5-10 кг болалар 1,0 мл (½ампула, 50 мг элементар темир)
Катталар 4,0 мл (2 ампула, 200 мг элементар темир)
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Ферсинол 2 мл дан эритма ампулаларда №5.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Антионемик препарат. Плазмадан темирнинг ташилиши жигарда синтезланадиган трансферин γ-глобулини ёрдамида амалга оширилади. Уч валентли темир гемнинг ҳосил бўлишида иштирок этади, бу гемоглобиннинг даражасини ошишига олиб келади. Препаратнинг таркибига кирувчи темир гемоглабиннинг бир қисми бўлиб, темир танқислиги ҳолатларида эритропоэзни рағбатлантиради. Препаратдаги темир мураккаб гидроксид полимальтоз комплекси шаклида бўлади. Бу комплекс уч велентли тамир ядролари билан ҳосил бўлган, кўп сонли полимальтоза малекулалари билан ўралган марказий турдан ташкил топган. Ушбу комплекс прооксидант хусусиятларга эга эмас, бу ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг оксидланишини пасайишига олиб келади. Смах га 24 соат ўтгач эришилади. Қон оқимида темир трансферин билан боғланади, тўқималарда феритин таркибида деполанади, суяк кўмигида гемоглобинга киради ва эритропоэз жараёнида ишлатилади. Препаратнинг умумий дозасидан 1% дан камроғи буйраклар орқали чиқарилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Ўта юқори сезувчанлик; темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар; эритропоэзни бузилишлари, суяк кўмигининг гипоплазияси; организмда темирнинг ошиқча миқдори; темирнинг утилизациясини бузилиши; Ослер-Рандю-Вебер синдроми; ўткир босқичдаги буйракларнинг инфекцион касалликлари; назорат қилинмайдиган гиперпаратиреоз; жигарнинг декомпенсацияланган циррози; ҳомиладорлик (I уч ойлиги); инфекцион гепатит.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ: 
Кам ҳолларда артралгия, лимфатик тугунларининг катталашиши, иситма, бош оғриғи, сирқовланиш, диспепсия (кўнгил айниши, қусиш), оғизда металл таъми; жуда кам- аллергик реакциялар.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
АФФ ингибиторлари тизимли самараларини кучайтиради. Перорал темир сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (МИЙ дан темирнинг сўрилиши камаяди), шунинг учун перорал темир сақловчи препаратлар билан даволашни охирги инъекциядан кейин камида 1 хафта ўтгач бошлаш керак.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Мушак ичига юборилганида, пациентда ўта юқори сезувчанлик чақирган анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин. Қўллаш олдидан сезувчанликка синамани ўтказиш мақсадга мувофиқдир.