ГЕЛМАДОЛ

ТАРКИБИ:
Албендазол    200 мг 1 таблеткада
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Нематодозлар: энтеробиоз, анкилостомоз ва некатороз, гименолепидоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалёз, клонорхоз, опистархоз, шу жумладан аралаш инвазиялар;
- Тўқима цестодозалар: цистицеркоз, эхино- ва альвеококкози, гименолепидоз;
- Лямблиоз.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Препарат ичга, овқат қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин қабул қилинади.
Аскаридоз, трихоцефалёзда суткада 15 мг/кг дан 2 қабулда буюрилади.
Энтеробиозда препарат 5 мг/кг тана вазнига дозада бир марта буюрилади. Қайта даволаш курси 14 кундан кейин қилинади.
Стронгилоидозда, анкилостомидозда 10 мг/кг тана вазнига дозада бир марта, 3 кун давомида буюрилади. Бир ҳафтадан кейин қайта даволаш курсларни худди шундай дозаларда ўтказиш тавсия қилинади.
Трихинеллёзда препарат 10 мг/кг тана вазнига дозада суткада 2 қабулга 7-10 кун давомида буюрилади.
Токсокарозни даволаш. 10 мг/кг тана вазнига дозада суткада 2 қабулга, овқатдан кейин 10 кун давомида буюрилади. Қайта даволаш курсларини 2 ҳафта бир ой интервалларида ўтказиш талаб қилинади.
Гидатидоз эхинококкозни даволаш. Даволашни лаборатория кўрсаткичлари меъёрда бўлганида ўтказиш лозим. 10 мг/кг тана вазнига дозада 2-3 қабулга буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги – 28 кунлик 3 циклдан иборат бўлиб цикллар орасида 14 кунлик танаффус қилинади.
Цистицеркозда 15 мг/кг тана вазнига дозада 3 қабулга буюрилади. Даволаш курси 28-30 кун.
Лямблиозда 400 мг/суткада ёки 15 мг/кг тана вазнига 5 кун кабулга буюрилади. Қайта даволаш курси 14 кундан кейин қилинади.
Истеъмол қилишдан олдин флакондаги суспензияни чайқатиш керак.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Гелмадол таблеткалар №2.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Гелмадол гелминтларга қарши препаратдир. Асосий таъсир механизми гельминтларнинг ичак йўлларидаги ҳужайраларнинг цитоплазматик микронайчаларни деструкциясига олиб келадиган бета-тубулиннинг полимеризацияланишига ингибирловчи самараси билан боғлиқ; биокимёвий жараёнларнинг кечишини ўзгартиради, думалоқ чувалчангларнинг мушак ҳужайраларидаги секретор гранулалар ва бошқа органеллаларни ҳаракатланишини блоклаб, уларни ўлимига олиб келади. Цестодлар - Echinococcus granulosus ва Taenia solium, нематодлар - Strongyloides stercolatis нинг личинка шаклларига нисбатан жуда фаолдир. Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларида ёмон сўрилади, қон плазмасида ўзгармаган ҳолда аниқланмайди. Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги паст. Ёғли овқатни қабул қилиш сўрилишини ва плазмадаги максимал концентрациясини 5 мартага оширади. Албендазол сульфоксиди плазмада максимал концентрациясига қабул қилинганидан сўнг 2-5 соатдан кейин эришилади. Метаболити плазма оқсиллари билан 70% га боғланади, сийдик, сафро, жигар, кистанинг деворлари ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида аниқланади. Албендазол сульфоксиднинг ярим парчаланиш даври – 8-12 соат. Сийдик билан турли метаболитлар ҳолида чиқарилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига ва бошқа безимидазол ҳосилаларига юқори сезувчанлик; кўзнинг тўрсимон қаватини патологияси; ҳомиладорлик; лактация даври.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Қайтувчан алопеция, тери тошмаси, қичишиши.
 
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Циметидин, празиквантел ва дексаметазон қон плазмасида албендазолнинг метаболитларини даражасини оширадилар, бу унинг дозасини ошириб юборилишини чақириши мумкин. Ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида Гелмадолнинг тизимли таъсири ошади.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Жигар фаолиятини бузилишларида Гелмадол препарати эҳтиёткорлик билан ишлатилади. Даволанишдан олдин ва даволаниш вақтида жигарнинг фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиш керак.