БЕНЕВРОН Б

ТАРКИБИ:
Витамин B1  250 мг
Витамин B6 250 мг
Витамин B12     1500 мкг
Витамин B2 4 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- В1, В2, В6 ва В12 витаминларининг гипо- ва авитаминози.
- Периферик невритлар ва полиневритлар, невралгиялар, периферик парезлар ва фалажлар, илдизчалар неврити, ретробульбар невритлар, ўраб олувчи герпес, люмбаго, плекситлар, қовурғалар ораси невралгияси, юз нерви парезлари, уч шохли нерв ва юз нерви невралгияси, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимининг шикастлари каби нерв тизимининг касалликларини симптоматик даволаш.
- В1, В2, В6 ва В12 витаминларининг гипо- ва авитаминози.
- Энцефалопатия (диабетик, алкоголли, посттравматик ва бошқ.).
- Тери касалликлари (экзема ва келиб чиқиши невроген дерматозлар, дерматитлар ва нейродерматитлар, псориаз).
- Бўғимларнинг касалликлари: артритлар, остеоартритлар, ревматизм, ревматоид артрит.
- Туберкулезга қарши дори воситаларини (изониазид қатори), антибиотикларни истеъмол қилиш.
- Пернициоз анемия, гастроэктомия ёки меъда-ичак бузилишлари билан қўшилган парапернициоз мегалобластик анемиялар, гепатити бўлган беморлардаги анемия, токсикоинфекцион анемиялар, дори препаратлари чақирган анемиялар, апластик анемиялар ва темирни қўллаш билан даволашга чидамли эритробластик, гипохром анемиялар.
- Юқори жисмоний юкламалар.
- Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда қўлланади:артериосклероз;карнитиннинг бирламчи етишмовчилиги;қон билан таъминланишни ёмонлашиши; гепатит;қандли диабет;тарқоқ склероз.
- Офтальмологик касалликлар, масалан: гемералопатия, конъюнктивит, кератит, ирит, катаракта, шох парданинг яраси.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Беневрон Б мушак ичига 4 мл (бир ампула) инъекция учун эритмадан мушак тўқимасига чуқур қилиб кунига 1 марта юборилади.
Касалликнинг енгил шаклларида шифокорнинг кўрсатмаси бўйича препаратни дозалаш ҳар 2-3 кунда 4 мл (бир ампула) эритмагача пасайтирилиши мумкин.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Беневрон Б инъекция учун эритма 4 мл да.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Беневрон Б В гуруҳи витаминларининг мажмуавий препаратидир, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг (В1, В6, В12, В2 витаминлари) таъсири билан боғлиқ. В грухдаги витаминлар оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқарилишида, шунгдек синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, миокардиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг анемик миокардиодистрофиясидаги қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради, юқори биологик фаолликка эга.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Дори воситасининг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари; 10 ёшгача бўлган болалар.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ: 
Тошма, қичишиш.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; левадопанинг фаоллигини сусайтиради. В1 витамини: тиришишга қарши препратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан узоқ муддат даволаш, шунингдек препаратни дигоксин, индометацин, антацид препаратлар билан бирга қўллаш, тиаминнинг танқислигига олиб келиши мумкин. В12 витамини: Хлорамфеникол гемопоэтик жавобни пасайтиради. Қон ивившини оширувчи препаратлар билан қўшиши мумкин эмас. Тиамин фонида алергик реакциялар ривожланишини хавфи.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Препаратни қўллашда гипервитаминоздан сақланиш учун В гуруҳи витаминларини бошқа манбалардан истеъмол қилинишини хисобга олиш керак, гарчи бундай ҳоллар, В гуруҳи витаминлари сувда эриши ва ошиқча миқдорини сийдик билан чиқарилиши сабабли камдан-кам учраса ҳам. В витаминларининг катта концентрацияли препаратларини такрорий инъекциялари анафилактик шок хавфини ошириши мумкин. Рибофлавиннинг катта дзалари сийдикнинг рангини ўзгаришига (ёрқин сариқ яшил) олиб келиши мумкин, бу айрим лаборатория тестларига таъсир қилиши мумкин. Беневрон Б ҳомиладор аёллардаги мегалобластик анемияни даволаш учун ишлатилмаслиги керак.