ЛАЦИДОФОРТЕ

ТАРКИБИ:

Lactobacillus helveticus, Lactococcus lactis, Bifidobacterium longum, Lactobacillus rhamnosus, Bifidobacterium breve, Streptococcus thermophilus, Bifidobacterium bifidum, Lactobacillus casei, Lactobacillus plantarum, камида 1,5 × 109 КҲБ (КОЕ);
фруктоолигосахаридлар 39 мг,
аскорбин кислотаси 50 мг,
В1 витамини 0,5 мг,
В2 витамини 0,6 мг,
В6 витамини 0,6 мг.
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Ичак микрофлорасини тикланиши ва нормаллаштириш, овқат ҳазм қилинишини яхшилаш учун қўлланади;
- гастроэнтеритни, диспепсияни даволаш;
- антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ диареяни олдини олиш ва даволаш;
- овқатланиш рационини ўзгариши, сафарлар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ транзитор ичак дисфункцияларини (ҳам диареяни, ҳам қабзиятни) даволаш;
- сут лактозасига толерантликни ошириш;
- тери микрофлорасини яхшилаш;
- сурункали толиқиш синдромидан аҳволни яхшилаш;
- иммунитетни ва организмни касалликларга қаршилигини ошириш учун қўлланилади;
- витаминларнинг қўшимча манбаи сифатида қўлланилади.
Препарат Clostridium difficile томонидан чақирилган инфекцияларни олдини олиш учун специфик восита ҳисобланади.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАР:
Лацидофорте ичга, овқатланиш вақтида, кўп миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
3 ёшгача бўлган болаларга ва бутун капсулани юта олмайдиган пациентларга, капсулани очиш, унинг ичидагисини қошиққа солиш ва оз миқдордаги суюқлик билан аралаштириб, кейин қабул қилиш лозим.
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 1-2 марта буюрилади.
3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 3 марта буюрилади.
Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: 1-2 капсуладан кунига 3 марта буюрилади.
Даволаш давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаблари ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Лацидофорте капсулалар №20.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Лацидофорте – мажмуавий пробиотик бўлиб, унинг таркибига қуйидаги лакто- ва бифидобактериялар Lactobacillus helveticus, Lactococcus lactis ssp. lactis, Bifidobacterium longum, Lactobacillus rhamnosus, Bifidobacterium breve, Streptococcus thermophilus, Bifidobacterium bifidum, Lactobacillus casei, Lactobacillus plantarum нинг штаммлари киради. Лацидофорте организмнинг функцияларини оптималлаштиради, ичак микрофлораси мувозанатини йўлга солади ва ичак микрофлораси таркибини нормаллаштиради.
Лацидофортенинг таркибига кирувчи лактобактериялар, углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади. Улар томонидан ҳосил қилинган кислотали муҳит одам организми ичак микрофлорасининг 85-95% ни ташкил қилувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради.
Бифидобактерилар ва лактобактериялар патоген ва шартли-патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши юқори антагонистик фаолликка эга, стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёқчаси, айрим ачитқисимон замбуруғларнинг ҳаёт фаолитини сусайтиради, ичак шиллиқ қаватига уларнинг адгезиясига тўсқилик қилади. Лакто- ва бифидобактериялар ичакнинг фойдали микрофлорасини ривожланиши учун ижобий шароитлар яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини қувватлайди ва регуляция қилади, меъда-ичак йўлларининг микробиоцинозини нормаллашишига ёрдам беради. Лакто- ва бифидобактериялар организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодулятор таъсирга эга.
Лацидофорте препаратининг таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари ичак девори олди ҳазм жараёнларини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислотаси ва холестериннинг метаболизм жараёнларида иштирок этади (гипохолестеринемик таъсир намоён этади). Лакто- ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотенат кислотаси, К витамини ва В гуруҳи витаминларини синтез қилади, темир, кальций ва D витаминини сўрилишига ёрдам беради.
Фруктоолигосахаридлар – бу ферментация жараёнларига учрайдиган толалардир. Улар ҳазм бўлмайди, лекин чамбар ичакнинг микрофлораси томонидан тезда ферментация қилиниб, учувчан ёғ кислоталари сифатида маълум бўлган қуйи молекуляр ёғ кислоталарини ажратиб чиқаради. Ферментация жараёнлари туфайли, фруктоолигосахаридлар йўғон ичакнинг эпителиал ҳужайралари учун бевосита озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади. Улар овқат ҳазм қилиш йўлларининг тўғри ишлашига исботланган ижобий таъсир кўрсатувчи махсус микрофлорани (бифидофлорани ва сут кислотаси бактерияларини) ўсиши учун ўзига хос аҳамиятга эгадир: патоген бактерияларни ривожланишини сусайтиради, озуқа моддаларини ҳазм қилиниши ва сўрилишини яхшилайди.
Аскорбин кислотаси ўта кучли тикловчи хусусиятларга эга, хусусан, атрф муҳитнинг токсик моддаларини зарарсизлантирувчи ферментларни тиклайди. Коллагенни (қон томир деворлари, пайлар, бойламлар ва суякларнинг структур компонентларидан бирини) синтези учун, холестеринни, ёғларни ҳазм қилиниши учун хизмат қиладиган, шунингдек перистальтикани кучайтирадиган ўт кислоталарига айланиши учун зарурдир.
В1 Витамини организмни ўсиши ва ривожланишига ёрдам берувчи ҳужайра учун энергетик бўлиб, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин углеводлар ва энергия алмашинувида, айниқса нерв ва мушак тўқималаридаги алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини ҳосил бўлишида қатнашади. Тиаминни етишмовчилиги бери-бери синдроми (специфик полиневрит) ва Вернике синдромларини (полиневрик психоз) ривожланишига олиб келади.
B2 Витамини тўқималар нафас олиш жараёнлари ва кўришнинг ўта муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роь ўйнайди, гемоглобин синтезида қатнашади, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайраларининг) регенерация жараёнларига, ҳужайраларда трофик бузилишларни тузалишига ёрдам беради.
В6 Витамини  ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкоза даражасини йўлга солади, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари ва жинсий безлар ишини нормаллаштиради, бош мия тўқималарида модда алмашинувини яхшилайди. Нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Лацидофорте препаратнинг салбий таъсири қайд этилмаган.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Ножўя самаралри аниқланмаган.
 
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Дори воситалари билан ўзаро таъсир бўлган ҳолларда ножўя самаралар ёки нохуш реакциялар тўғрисида маълумотлар йўқ.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Пробиотиклар қабул қилинганда қонда глюкоза даражаси ҳар доим ўлчаб турилиши ва инсулиннинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилиши лозим.