ПРОТЕКТА

ТАРКИБИ:
1 вишилловчи таблетка сақлайди
Глюкозамин сульфати 750 мг
Хондроитин сульфати 600 мг
Метилсульфонилметан 750 мг
Марганца глюконат дигидрати 20 мг
Кальций карбонати 500 мг
D3 витамини 400 ХБ
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Бўғим ва умуртқанинг дегенератив-дистрофик (шу жумладан остеохондроз); II III даражали остеоартроз;
- Остеопорозни ва унинг асоратларини комплек даволаш ва профилактикаси (суяк синишлари);
- Организмда кальций ва D3 витаминини танқислигини тўлдириш;
- Бўғим шикастланишларидан кейинги реабилитацион муолажалар мажмуасида.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Протекта препаратини овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда ичга қабул қилинади. Бир таблеткани 200 мл ичимлик сувида хона хароратида тўлиқ эритилади ва тайёр бўлганидан сўнг дарҳол ичилади.
Остеопорозни комплек даволаш ва профилактикаси учун, шунингдек кальций ва D3 витаминини танқислигида суткада 1-2 марта1 таблеткадан буюрилади.Даволаш курсининг давомийлигини ва дозалаш режимини шифокор тавсияларига мувофиқ белгиланади.
Бўғим ва умуртқанинг дегенератив-дистрофик (шу жумладан остеохондроз) ва
II III даражали остеоартрозни даволаш учун Протекта препаратини биринчи уч хафтанинг суткасига 2 марта 1 таблеткадан; кейинги кунларида – суткада 1 марта 1 таблекадан буюрилади. Даволаш давомийлиги – 3-6 ой. Зарурат бўлганида даволаш курсларини қайта ўтказиш мумкин, улар давомийлиги шахсий белгиланади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Полипропилен тубада 20 вишилловчи таблеткалар.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАР: Протекта –пай тўқималарини регененрациясини рағбарлантирувчи. Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан аниқланади.
Глюкозамин сульфат одам организмида физиологик мавжуд бўлган табиий аминомоносахарид глюкозамин тузи ҳисобланади. Бўғим қобиғи таркибига кирувчи, бўғим ичи суюқлиги ва пай тўқималарининг протеогликанлар, гликозаминогликанлар, гиалурон ва хондроитин қўрғошин кислотаси ва бошқа моддалар синтезини фаоллаштиради, коллагенлар синтезини рағбарлантиради. Пай метаболизмига яхши таъсир қилади – анаболик жараёнларни кучайтиради ва катаболик жараёнларни сусайтиради, бўғим капсуласининг ўтказувчанлигини оширади, синовиал мембрана ва бўғим пайларининг тўқималарида ферментатив жараёнларини тиклайди. Хондропротектор ва остеотроп самара кўрсатади, суяк тўқималарида кальций йиғилишини нормаллаштиради. Простагландинлар синтезини бостирилиши  билан  боғлиқ бўлмаган, балки антиоксидантлик фаоллик ҳисобига реализацияланувчи ва лизосомал ферментлар фаоллигини бостирилиш яллиғланишга қарши таъсири ўртача намоён бўлади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар таъсиридан кутилиши мумкин бўлган пайларни метаболик шикастланишларини бартараф қилади.
Хондроитин сульфати пай тўқималрини тузилишида иштирок этувчи юқори молекуляр мукополисахарид ҳисобланади. Хондропротектор таъсир кўрсатади, пай тўқималар регенерациясини рағбарлантиради, яллиғланишга қарши ва анальгезияловчи таъсир кўрсатади. Гиалин тўқималарида модда алмашинувини нормаллаштиради, гиалурон, протеогликан ва коллоген II интезини  пайдо бўлишини рағбарлантиради; гиалуронни ферментатив, шунингдек бириктирувчи тўқималарнинг бузилишига олиб келувчи лизосомал ферментлар билан тақсимланишдан ҳимоя қилади. Пай тўқималрида фосфор- кальций алмашинувига таъсир қилади, суяк тўқималар резорбциясини секилаштиради ва кальций йўқотилишини пасайтиради, пай тўқималари дегенерацияси жараёнини секинлаштиради. Бириктирувчи тўқима сиқилишини бартараф қилади ва бўғим юзаси учун суртилувчи модда сифатида роль ўйнайди, бўғим суюқлигини ҳосил бўлишини нормаллаштиради.
Метилсульфонилметан – қўрғошинни табиий органик бирикмаси, юқори биологик фаоллик кўрсатади. Қўрғошин минералларни жигардан сўрилишига ёрдам беради, мия ишлаши учун, сочлар ҳосил бўлиши учун, тирноқлар, бириктирувчи тўқима, пайлар учун аҳамиятга эга, аллергияга қарши яққол таъсир кўрсатади. Метилсульфонилметан токсинларни, лактатни тўқималардан чиқарилишига таъсир қилади, бу озуқа моддаларини ўтказувчанлигини оширади; организмга шикастланган тери тўқималарини ва бириктирувчи тўқималарини тикланишига ёрдам беради, улар эластиклигини оширади.
Марганец энергия ҳосил бўлиши жараёнларида, оқсил ва ёғ метаболизмида, суяклар ва бириктирувчи тўқима синтезида иштирок этади.
Кальций суяк тўқимасининг асосини ҳосил қилади, керакли бир қанча ферментлар фаолиятини фаоллаштиради, организмда ион мувозанатини тутиб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-томир тизимларида юз берувчи жараёнларга таъсир қилади. D3 витамини ингичка ичакда кальций сўрилишини оширади, кальций боғловчи оқсил синтезини рағбарлантириб, буйрак найларида кальцийни сўрилишини оширади.
D3 витамини остеобласт синтезини фаоллашиши ёрдамида оқсил матрици ва I тур коллаген синтезини ошириш йўли билан суяк тўқималарини қайта модулланиш жараёнларини фаоллаштиради. Суяк скелети кальцификациясини таъминлаб, қалқонсимон, қалқонсимон олди, жинсий безларни функционал ҳолатига таъсир қилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; фенилкетонурия (апартам сақлайди); тромбофлебит; қон кетишларга мойиллик; гипервитаминоз D; гиперкальциемия; гиперкальциурия; нефролитиаз; оғир даражали буйрак етишмовчилиги; туберкулёзнинг фаол шакли; саркоидоз; 15 ёшгача бўлган болалар; Ҳомиладорлик ва лактация.
НОЖЎЯ ТАСИРИ: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, уйқусизлик; метеоризм, диарея, қабзият, эпигастрал сохада оғриқ, кўнгил айниши, қоринда оғриқ.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: Протекта яримсинтетик пенициллин ва хлорамфениколни таъсирини камайтиради, антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганда D3 витамини фаоллиги камайиши мумкин. Юрак гликозидлари билан мажмуасида улар токсиклиги ошади, тиазид диуретиклар билан – найчаларда кальцийни сўрилишини ошиши туфайли гиперкальциемия ривожланиш хавфи ошади, фуросемид билан ва бошқа “тугунли” диуретиклар билан – кальцийни буйраклар орқали чиқарилиши ошади. Колестерамин, сурги воситалари минерал ва ўсимлик мойи асосида D3 витаминини сўрилишини камайтиради. Бисфосфонатлар ёки натрий фторидни билан бир вақтда қўланганда қабул оралиғи 2 соатдан кам бўлмаслиги керак; тетрациклинни оғиз орвали шакллари билан – 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: Оксалат (шовул, исмалок) ва фитин (крупа) сақловчи озуқа махсулотларини қабул қилганда кальций сўрилишини пасайтиради, шунинг учун шовул, исмалок, крупани қабул қилгандан кейин 2 соат давомида препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Протекта препаратини остеопорози бўлган иммобилизацияланган беморлардагиперкальциемия ривожланиш хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қандли диабети бўлган беморларни даволаш учун тавсия қилинмайди.