НОЛАКСЕН

ТАРКИБИ:
Спиронолактон   25 мг
Гидрохлоротиазид     25 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- турли генезга эга шиш синдроми
(сурункали юрак етишмовчилиги, жигар ва буйракларнинг касалликлари);
- артериал глипертензия;
- Бош ми яички босимининг ошиши;
- Нефротик синдром.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Нолаксен препарати ичга овқат вақтида, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.
Шиш синдромида 2 таблеткадан бир марта ёки икки қабулга буюрилади. Доза пациентнинг ҳолатига қараб шахсий белгиланади ва суткада тахминан 1-4 таблеткагача ўзгариб туриши мумкин.
Артериал гипертензияда 1-2 таблеткадан бир марта ёки икки қабулга буюрилади.
Болаларга Нолаксен, спиринолактонга қайта ҳисобланганда 1,66-3,3 мг/кг тана вазнига дозада бир марта ёки икки қабулга буюрилади.
Даволаш курси 14-21 кунни ташкил қилади. Курсни ҳар 10-14 кунда такрорлаш мумкин.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Нолаксен таблеткалар № 20.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Нолаксен - мажмуавий препарат бўлиб, унинг диуретик ва гипотензив таъсири спиринолактон ва гидрохлортиазиднинг хусусиятларини қўшилиши билан боғлиқ. Спиронолактон калий тежовчи диуретик, альдостероннинг (буйрак усти бези пўстлоғининг минералкортикоид гормони) узоқ таъсирга эга специфик антагонистидир. Альдостероннинг рецепторлари билан боғланиб, сийдик билан сувнинг, натрий ва хлор ионларининг экскрециясини оширади, калий ва мочевинанинг чиқарилишини камайтиради, сийдикнинг кислоталилигини пасайтиради. Гидрохлортиазид - тиазид диуретик. Натрий ионларининг реабсорбциясини пасайтиради, калий, гидрокарбонат ва фосфатларнинг сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) камайтириши, томирлар деворининг реактивлигини ўзгартириши, томирларни торайтирувчи воситаларнинг прессор таъсирини сусайтириши ва ганглийларга депрессор таъсирни кучайтириши ҳисобига артериал босимни пасайтиради.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилиги, анурия; жигар фаолриятини яққол бузилишлари (прекома ва жигар комаси); электролитлар алмашинувининг тўғрилаб бўлмайдиган бузилишлари: гипокалиемия, гиперкальциемия, гипонатриемия; сульфонамидларга юқори сезувчанлик (қарама-қарши аллергик реакцияларнинг хавфи туфайли); ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Оғизни қуриши, узоқ вақт қўлланганида гипонатриемия, гипомагниемия, гипохлоремия, гипо- ёки гиперкалиемия; кам - гиперкальциемия, гиперурекемия.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Нолаксен ва салицилатларнинг юқори дозалари бирга қабул қилинганида, салицилатларнинг МНТга заҳарли таъсири кучайиши мумкин; ностероид яллиғланишга қарши воситалар (индометацин ва ацетилсалицил кислотаси) Нолаксеннинг диуретик, натрийуретик ва антигипертензив фаоллигини пасайтиради, ва буйрак етишмовчилигини ривожланиши хавфини оширади.
- препаратни глюкокортикоид воситалар ва сурги воситаларни бир вақтда қабул қилиш гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
- препаратни юрак глюкозидлари билан бирга қабул қилиш, гипокалиемия ва гипомагниемия пайдо бўлган ҳолларда, ангишвонагул препаратларининг заҳарлилигини ошириши мумкин.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Нолаксенни подагра, қандли диабети бўлган беморларга, жигар ва/ёки буйракларнинг фаолиятини бузилишида, нафас ва метаболик ацидознинг юқори хавфи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Нолаксен узоқ вақт қўлланганида зардобда электролитларнинг миқдорини ва шунингдек мочевина, креатинин, глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини мунтазам назорат қилиш керак.
Нолаксенни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилиш ман этилади.