ДИАЛИН-М

 Таркиби:

Нифуроксазид 200 мг/5 мл

 

Қўлланилиши

Пациентнинг умумий аҳволини ёмонлашиши, тана ҳароратини ошиши, интоксикация билан кечмайдиган ўткир бактериал диарея (суюқликлар ва электролитларни ичга қабул қилиш ёки зарурат бўлганида вена ичига юбориш йўли билан регидратацияга қўшимча равишда) қўлланади.

Юбориладиган суюқлик ҳажми диареяни яққоллик даражаси, пациентнинг ёши ва клиник аҳволига мувофиқ бўлиши керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат, овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.

2 ёшдан ошган болаларга: 200 мг (5 мл суспензия) дан суткада 3 марта (суткада 600 мг) буюрилади.

6 ёшдан катта болалар ва катталарга: 200 мг (5 мл суспензия) дан суткада 3-4 марта (суткада 600-800 мг) буюрилади.

Даволаш курси – камида 7 кун қабул қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия 60 мл флаконларда №1.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нифуроксазид – нитрофуран ҳосиласи бўлиб, маҳаллий самарали ичак анестетики ҳисобланади. Тавсия этилган дозаларда қўлланганида тизимли ва токсик самараларни чақирмайди.

Нифуроксазид дегидрогеназанинг фаоллигини блоклайди, ҳужайра нафаси жараёнларини сусайтиради, учкарбон кислоталар циклини сусайтиради, шунингдек микроб ҳужайрасида оқсил синтезини издан чиқаради деб тахмин қилинади. Микроорганизмлар томонидан токсикларни ишлаб чиқарилишини камайтиради.

Грамманфий бактериялар: Campylobacter jejuni, Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Clostridium perfringens, патоген вибрионлар: Vibrio cholerae ва Vibrio parahaemolytique; граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp га нисбатан фаоллиги юқори даражада.

Нифуроксазидга кучсиз сезгир микроорганизмлар: Citrobacter spp., Enterobacter cloacae ва Proteus indologenes.

Нифуроксазид сапрофит ичак флорасига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди, бунинг оқибатида ичакда таъсир этувчи модданинг юқори концентрацияси (қабул қилинган препаратнинг 99% ичакда қолади) ҳосил бўлади.

Нифуроксазиднинг метаболизми ичакда амалга ошади, 20% дан ортиқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Нифуроксазид ва унинг метаболитлари ахлат билан чиқарилади.

 

Ножўя таъсирлари

аллергик реакциялар, жумладан тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок, тромбоцитопения, гемолитик анемия, агранулоцитоз, трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши, сийдик рангини ўзгариши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-          нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилалари ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

-          2 ёшдан кичик болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Марказий нерв тизимининг функциясини сусайтирувчи дори препаратлари билан, ёки дисульфирамсимон реакцияларни ривожланишига олиб келувчи препаратлар билан бир вақтда тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Инвазив инфекциянинг клиник белгилари бўлган инфекцион диареяда тизимли диффузияси яхши бўлган антибактериал препаратларни қўллаш керак.

Ёрдамчи моддалар

Препарат таркибида этанол (дозасида 100 мг дан кам) сақлайди, шунинг учун уни жигар касалликлари, тутқаноқ касаллиги билан хасталанган пациентларга, алкоголизм билан хасталанган пациентларга, шунингдек ҳомиладорликда ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат бир дозасида 1 г қанд сақлайди. Фруктозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий касалликлари, глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.