СИЛАРСИЛ

ТАРКИБИ:
Силарсил 70 мг/140 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- алкоголизмдаги жигарнинг шикастланиши;
- галогенланган карбонсувлар, оғир металлар билан жигарнинг сурункали интоксикациялари (шу жумладан профессионал) ва уларни олдини олиш;
- жигарнинг дорилар билан шикастланиши (хусусан, айрим психотроп воситалар, туберкулостатиклар, перорал контрацептивлар, парацетамол, айрим антибиотиклар ва иммунодепрессентлар, наркоз учун воситалар билан) ва уларни олдини олиш;
- вирусли бўлмаган этиологияли сурункали гепатит;
- жигар циррози (мажмуавий даволаш таркибида);
- жигарнинг сурункали яллиғланиш касалликларида ва циррозида тутиб турувчи даволаш;
- инфекцион ва токсик гепатитлардан кейинги ҳолат;
- жигарнинг дистрофияси ва ёғли инфильтрацияси;
- липид алмашинувининг бузилишини тўғрилаш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Препарат ичга, чайнамасдан овқатдан кейин оз миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. Касалликнинг оғирлигига, касалликнинг тури ва босқичига қараб катталар учун суткалик доза 3 қабулга бўлинган 70-140 мг ни ташкил қилади. Суткалик доза суткада 420 мг гача оширилиши мумкин. Тутиб турувчи даволаш учун 70-140 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курси камида 3 ойни ташкил қилади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Силарсил капсулалар № 30.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Силарсил ўсимликлардан олинган гепатопротектор, хусусияти унинг таркибида силимариннинг бўлиши билан боғлиқ, у доғли расторопша мевалардан ажратиб олинган экстракти моддаларнинг аралашмасидан, хусусан: силибинин, силидианин, силикристин ва флавонолнинг бошқа ҳосилаларидан иборат.
Силарсил жигарда эркин радикаллар билан ўзаро таъсирлашади ва липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнини тўхтатиб уларни камроқ заҳарли бирикмаларга ўтказади, хужайра структураларининг кейинги бузилишини олдини олади, токсинларнинг жигар хужайраларига киришига тўсқинлик қилади.
Препаратнинг таъсири остида шикастланган гепацитларда структур ва функционал оқсиллар ва фосфолипидларнинг синтезини рағбатлантириши (А РНК-полимеразанинг специфик рағбатлантирилиши ҳисобига), хужайра мембранасининг турғунлашиши, хужайранинг фермент компонентларининг йўқотилишини олдини олиниши (трансаминазалар) юз беради, жигар хужайрасининг регенерацияси тезлашади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Кам диспепсия, диарея; алоҳида ҳолларда аллергик реакцияларнинг теридаги кўринишлари.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Дорилар билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
 
МАХСУС КУРСАТМАЛАР: 
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейин буюрилади.