ЙОДОФОЛ

ТАРКИБИ:
Калия йодид 200 мкг
Фолат кислотаси       400 мкг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- ҳомиладорликни режалаштираётган даврда, шунингдек ҳомиладорлик ва эмизикли даврда аёлларда йод ва фолат кислотаси танқислигини тўлдириш ва олдини олиш;
- нерв тизими, қўл-оёқлар, юракни она қорнида ривожланиш нуқсонларини олдини олиш;
- ўсмирларда ўсиш ва жинсий етилишнинг бузилишини олдини олиш;
- сурункали чарчоқлик ҳолати, хотирани бузилиши;
- периферик невропатиялар;
- йод танқислиги бўқоқни даволашдан кейинги қайталанишларни олдини олиш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Йодофол кунига 1 таблеткадан овқат вақтида ёки овқатдан кейин етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Йодофол таблеткалар №150 полипропилен дозаторда.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Йод қалқонсимон безининг нормал ишлашига ёрдам беради, унинг гормонлари (тироксин, трийодтиронин) таркибига киради. Эндемик бўқоқ, кретинизм ривожланишини олдини олади.
Фолат кислотасининг етишмовчилиги хромосомалар репликацияси ва бўлинишга тайёрланаётган хужайрада ДНК синтези бузилишини чақиради.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; гипертиреоз.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Йодофол препаратини анальгетиклар, тиришишга қарши препаратлар, антацидлар, колестирамин, сульфаниламидлар, антибиотиклар, цитостатиклар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас, чунки улар фолат кислотасининг ўзлаштирилишини камайтиради.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Қалқонсимон безининг касалликларида ёки бошқа йод препаратлари қўлланганида, препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.