Педиатрларнинг VII съезди

 2014 йилнинг 13-14 ноябрида Тошкент шаҳридаги «Туркистон» саройида ва меҳмонхоналарнинг йирик мажлислар залларида болалар саломатлигини мухофаза қилиш тизимининг устувор йўналишлари ва уларни модернизация қилишга бағишланган педиатрларнинг VII съезди бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон педиатрлари ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилиб, унда қатнашиш учун сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари, шунингдек АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Австрия, Польша, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Чехия, Словакия ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари жалб этилдилар.

 WORLD MEDICINE» компанияси конференциянинг ташкиллаштирилиши ва ўтказилишида Бош ҳомий сифатида иштирок этди. Қатнашчилар сони тахминан 1000 кишини ташкил қилди.