Неврологлар конференцияси

2014 йилнинг 17 декабрида Тошкент шаҳридаги «MIRAN» меҳмонхонасида невропатологлар учун «Неврология амалиётида депрессия ва оғриқли бузилишлар» мавзусига бағишланган  конференция ҳамда янги Медолапрам ва Мускомед препаратлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Анжуманда неврология соҳасининг 100 дан ортиқ етакчи мутахассислари иштирок этдилар. Евроосиё тиббиёт фанлари академиясининг академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Гафуров Бахтиёр Гафурович маърузачи сифатида таклиф этилди. Анжуман доирасида мутахассислар тажриба алмашиш, ўзларининг ютуқлари ва ишланмалари билан ўртоқлашиш, шунингдек долзирб масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.