Невропатологлар конференцияси

Конференцияда республикамиздаги клиника ва марказларнинг етакчи мутахассислари иштирок этдилар. Конференциянинг тантанали  очилиш қисми Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.В.Алимовга топширилди. «WORLD MEDICINE» компанияси конференцияни ташкиллаштириш ва ўтказишда қатнашди. Секция йиғилишида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Евроосиё тиббиёт фанлари академиясининг академиги Гафуров Бахтиёр Гафурович  «Оғриқ ва хавотир бузилишларини замонавий даволаш» муаммосини ҳамда янги  Медолапрам ва Мускомед  препаратларининг афзалликларини ёритиб берди. Мажидова Ёқутхон Набиевна, ТашПТИ асаб касалликлари кафедрасининг мудираси, тиббиёт фанлари доктори, профессор, ўзининг «Неврология амалиётида ўткир ва сурункали оғриқлар» маърузасида  Кокарнит дори препаратининг комплекс самарадорлигини кўрсатиб берди.