Психиатрия бўйича давра суҳбати

 2015 йилнинг 12 февралида Тошкент шаҳрида псхиатрия ва наркология соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида «Депрессия: кеча ва бугун» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати доирасида мутахассислар Тошкент тиббиёт академияси психиатрия ва наркология кафедрасининг профессори, тиббиёт фанлари доктори Магзумова Шахноза Шахзодэевнанинг чиқишини тинглаш, иш тажрибаси билан алмашиниш, ўз ютуқлари ҳамда ишланмаларини  иштирокчилар билан ўртоқлашиш, шунингдек ҳавотирли-депрессив бузилишларни даволашнинг самарали усулларига оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.
Суҳбат якунида боулинг бўйича турнир ўтказилди.